Раисий: Эрон ҳукумати Франция билан умумий манфаатлар ва ўзаро ҳурматга асосланган муносабатларнинг ривожланишини олқишлайди
(last modified Mon, 09 Aug 2021 15:16:50 GMT )
август 09, 2021 20:16 Asia/Tashkent
  • Раисий: Эрон ҳукумати Франция билан умумий манфаатлар ва ўзаро ҳурматга асосланган муносабатларнинг ривожланишини олқишлайди

Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти: Эроннинг янги ҳукумати Франция билан умумий манфаатлар ва ўзаро ҳурматга асосланган муносабатларнинг ривожланишини олқишлайди.

Эрон Press ахборот агентлиги хабарига кўра, Эрон Ислом Жумҳурияти  Президенти Саййид Иброҳим Раисий бугун Франция Президенти Эминуэл Макрон билан телефон орқали мулоқотида  АҚШнинг такрор ва қўпол қоидабузарликлари ҳамда Европанинг Баржом келишувига аъзо уч давлатининг бу Халқаро келишувга амал қилмаётганликларига ишора қилиб, деди:  Америкаликлар янги санксиялар қўллаш орқали ўз мажбуриятларини аниқ бузишган ва ҳатто янги санксияларни гуманитар ашёлар соҳасида ҳам узайтиришган.

Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти АҚШ ҳам, европаликлар ҳам Ядровий келишувдаги  ўз мажбуриятларини бажариши кераклигини таъкидлаб, шундай деди: Ҳар қандай музокарада Эрон халқининг ҳуқуқларига эҳтиром кӯрсатилиши ва миллатимиз манфаатлари таъминланиши керак. 

Раисий қӯшимча қилди: "Ислом Жумҳурияти Форс кўрфази минтақаси ва Уммон денгизида хавфсизликни таъминлашга жуда жиддий қарайди ва хавфсизликни бузувчи омилларга қарши туради".

Франция Президенти ҳам Иброҳим Раисийни президентлик масъулиятига киришгани билан табриклади ва унга муваффақиятлар тилади.

 "Эрон ва Франция ҳамкорлик орқали минтақада тинчлик ва барқарорликни ўрнатишда рол ўйнаши мумкин. Биз бунга ечим излаяпмиз. Биз музокаралар яна бошланади деб умид қиламиз ", деди у.

Ёрлиқ