Эрон президенти: Аза тутиш Ислом жамиятида юксак мавқега эга
(last modified Wed, 12 Oct 2016 13:46:56 GMT )
октябр 12, 2016 18:46 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: Аза тутиш Ислом жамиятида юксак мавқега эга

Эрон ислом жумҳурияти президентига кўра, аза тутиш Ислом маданияти ва жамият маънавиятида юксак мавқеъга эгадир

Эрон ислом жумҳурияти президентига кўра, аза тутиш Ислом маданияти ва жамият маънавиятида юксак мавқеъга эгадир. Эрон телерадиокомпанияси тарқатган хабарга кўра, Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний чоршанба куни Теҳрон жанубидаги ҳазрати Абдулазим Ҳасаний (а) ҳарамидаги азадорлар йиғинида шундай айтдики, бу йил одамлар ўтган йилга нисбатан Або Абдуллоҳ Ҳусайн (а) азадорлиги учун анчагина қизғин ва серҳаракат бўлган ҳамда Ошуро маданияти ва Имом йўли билан қайтадан байъат қилиш учун саҳнага келишди. Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши раиси ўз нутқи давомида минтақада юз бераётган ҳодисаларга ишора қилди ва шундай таъкидладики, Имом Ҳусайн (а) йўлида юриш учун саъй-ҳаракатларни янада кучайтириш керак ва Шаҳидлар Саййидининг маданиятига ва Ошурога эргашиб, мустаҳкалаш лозим. Эрон президенти Яман, Сурия, Ироқ халқининг қайғули вазиятига тўхтаб ўтди.