Эрон парламенти раиси: Айрим мамлакатлар Суриядаги бўҳронни тугашини исташмайди
(last modified Wed, 12 Oct 2016 14:08:58 GMT )
октябр 12, 2016 19:08 Asia/Tashkent
  • Эрон парламенти раиси: Айрим мамлакатлар Суриядаги бўҳронни тугашини исташмайди

Эрон парламенти раисига кўра, айрим мамлакатлар Суриядаги бўҳронни тугашини исташмайди

Эрон парламенти раисига кўра, айрим мамлакатлар Суриядаги бўҳронни тугашини исташмайди. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон парламенти раиси Али Лорижоний сешанба куни Қум шаҳрида Имом Ҳусайн (а)нинг Тосуо азадоларининг йиғинида шундай айтдики, ушбу мамлакатлар минтақа мусулмонларини уруштириш учун қулай фурсат пойлаб туришади ва уларни бир бирларига қарама-қарши гижгижлайди. Бундай шароит эса, Исроил режимининг манфаатларини таъминлаш учун хизмат қилади. Али Лорижонийнинг таъкидлашича, Исроилликларнинг ўзлари амалга оширган тадқиқотлар натижасига кўра, улар Исломий юртларда ҳеч қачон уруш тугамаслигини исташади ва бу йўлда эса улар террорчилик гурҳлари билан ҳам алоқа ўрнатишади. Эрон парламенти раисининг қўшимча қилишича, бундай шароитда Эрон ўзининг шай ҳолатини янада мустаҳкамлаш керак ва душманни яхшилаб ўрганиб чиқиб, хавфсизликни сақлаб қолиши лозим.