Раисий: Япония билан муносабатларининг ривожаниши Эрон учун аҳамиятлидир
(last modified Sun, 22 Aug 2021 10:28:28 GMT )
август 22, 2021 15:28 Asia/Tashkent
  • Раисий: Япония билан муносабатларининг ривожаниши Эрон учун аҳамиятлидир
    Раисий: Япония билан муносабатларининг ривожаниши Эрон учун аҳамиятлидир

Эрон президенти Эрон ва Япония ўртасидаги муносабатларни яхши ва дўстона эканлигигини таъкидлаб, икки мамлакат ўртасидаги муносабатларини барча соҳаларда хусусан, иқтисодий ва савдо алоқаларни ривожлантириш ва чуқурлаштириш зарурлигини баён этди.

Бугун Эрон ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий  Япония ТИВ раҳбари билан учрашганида,  Япония давлатига коронавирус пандемияси даврида инсонпарварлик ёрдамлари учун миннатдорчилик билдириб,  бу заминда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликларни давом этиши икки давлат ҳамда бутун дунёда коронавирус касаллигини олдини олишга ёрдам беришга умид қилди.

Раисий бу учрашувда  Японияда музлатиб қўйлиган Эрон бойликларини озод қилиш зарурлигига тўхталиб, Япония банкларидаги Эрон активларини эркинлаштиришдаги кечикишларни оқлаб бўлмайда деб қўшимча қилди.

Эрон президенти  Япония ТИВ раҳбарининг  Халқаро бир келишув сифатида Биргаликдаги ҳаракат режаси келишувининг аҳамияти ва уни ижо этишга асосланган сўзларига билдирган муносабатида, 

табийки ўз мажбуриятлаини бажарган мамлакат мақтовга сазовордир, агар бир давлат ядровий келишувдан чиқиб ўз мажубриятларини бажармаса унга албата танбеҳ бериш тўғри келади деб эълон қилди.

Раисий шунингдек АҚШ давлати нега ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларига амал қилмагани ва бу халқаро келишувдан чиққанини Халқаро ҳамжамиятга жавоб бериши лозим деб аниқлик киритди.

Эрон президенти,  сўзларининг бошқа қисмида,  Афғонистондаги сўнгги воқеаларга ҳам тўхталиб,  бу мамлакат ва минтақада тинчлик ва барқарорликка ёрдам бериш учун Япония ва бошқа ҳамкорликларнинг саъй -ҳаракатларини олқишлаб, Эрон ислом республикаси ҳар доим  Афғонистонда барқарорликни ўрнатишни қўллаб -қувватлаган ва алабатта Афғонистон келажаги тўғрисида фақат афғонистонилклар қарор чиқаришлари зарур деган ақидаган эгадир деб баён этди.

Учрашувда Япония ТИВ раҳбари Toshimitsu Motegi  Эрон президентини янги президент сифатида иш бошлаши муносабати билан табриклаб, икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришини таъкидлаб, Эрон ва Япония узоқ вақтлардан бери  яхши ва дўстона алоқлаарга эгадир ва мен бу муносабатлар янги ҳукумат даврда давом этади ва янада ривожланишига шубҳа йўқ деб таъкидлади.