Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 610 киши коронавирусдан вафот этди.
Эрон ССВ хабар қилишича, афсуски, кейинги 24 соат ичида 610 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 102 минг 648 кишига етди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 38 минг 657 нафар янги касалланганлар аниқланди
Эронда бу вирусга чалинганлар сони 4 миллион 715 минг 771 нафарга етди.
Бугунгача Эронда коронавирусга чалинганлардан 3 миллион 961 минг 24 киши соғайб уйига жавоб берилган.
Мамлакатда 27 миллион 974 минг 949 киши коронавирусни аниқлаш тести ӯтказилган.
Эрон ССВ шунингдек, ҳозиргача Эронда 16 миллион 986 минг 882 киши биринчи доза, 6 миллион 150 минг 817 киши эса иккинчи доза билан эмланиб, эмланганларнинг жами 23 миллион 137 минг 699 нафарни ташкил қилади.