Амир Абдуллоҳиён: қўшнилар ва Осиё биз учун биринчи ўринда туради
(last modified Thu, 26 Aug 2021 05:52:06 GMT )
август 26, 2021 10:52 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллоҳиён: қўшнилар ва Осиё биз учун биринчи ўринда туради
    Амир Абдуллоҳиён: қўшнилар ва Осиё биз учун биринчи ўринда туради

Эрон ислом республикасининг янги ТИВ раҳбари кеча Твиттер саҳифасида, қўшинлар ва Осиёни биринчи ўринда қўйишини таъкидлади.

ИРНА ахборот  агентлигининг хабар қилишича, Эроннинг янги ташқи ишлар вазири Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён,  Твиттер саҳифасида,  ташқи сиёсат ва халқаро муносабалар соҳасида буюк Эрон миллати вакили бўлганидан фахрланишини ёзиб,  қадр-қиймат, донолик, обру-иззат ва мақсадга мувофиқлик тамойилларига асосланган мувозанатли, динамик ва оқилона ташқи сиёсат олиб боришга қарор қилди.

Амир Абдуллоҳиён шунингдек ўз твитида, қўшнилар ва Осиёни биринчи ўринда қўйишини таъкидлади.

Кеча Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Эрон парламенти аъзоларининг ишонч овози билан Эрон ислом республикасининг янги ташқи ишлар вазири этиб сайланди.

 

Ёрлиқ