Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Sat, 28 Aug 2021 11:26:20 GMT )
август 28, 2021 16:26 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 614 киши коронавирусдан вафот этди.

Эрон ССВ хабар қилишича, афсуски, кейинги 24 соат ичида  614 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 105 минг  901  кишига етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 26 минг 34 нафар янги касалланганлар аниқланди. 

Эронда бу вирусга чалинганлар сони 4 миллион 895 минг 448 нафарга етди. 

ССВ хабар қилишича, мамлакатда 4 миллион 117 минг 98 бемор соғайиб, уйига жавоб берилган.

Мамлакатда 28  миллион 556  минг 919  киши  коронавирусни аниқлаш тестидан ӯтказилган.

Эрон ССВ шунингдек, ҳозиргача Эронда 18 миллион  45   минг 88  киши биринчи доза, 7 миллион 563  минг 414  киши эса иккинчи доза билан эмланиб, эмланганларнинг жами 25  миллион 608  минг 502 нафарни ташкил қилади.

 

Ёрлиқ