Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Wed, 01 Sep 2021 13:29:36 GMT )
сентябр 01, 2021 18:29 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 599 киши коронавирусдан вафот этди.

Эрон ССВ хабар қилишича, афсуски, кейинги 24 соат ичида  599  киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 108 минг 393  кишига етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 33  минг 170  нафар янги касалланганлар аниқланди. 

Эронда бу вирусга чалинганлар сони 5 миллион 25  минг 233 нафарга етди. 

ССВ хабар қилишича, мамлакатда 4 миллион 237  минг 315  бемор соғайиб, уйига жавоб берилган.

Мамлакатда 29  миллион 6 минг  289  киши  коронавирусни аниқлаш тестидан ӯтказилган.

Эрон ССВ шунингдек, ҳозиргача Эронда 19 миллион 9   минг 623 киши биринчи доза, 9 миллион 58  минг 204  киши эса иккинчи доза билан эмланиб, эмланганларнинг жами 28  миллион 67  минг 827 нафарни ташкил қилади.

Ёрлиқ