Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 595 киши коронавирусдан вафот этди.
Эрон ССВ хабар қилишича, афсуски, кейинги 24 соат ичида 595 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 108 минг 988 кишига етди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 30 минг 279 нафар янги касалланганлар аниқланди ва мамлакатда бу вирусга чалинганлар сони 5 миллион 55 минг 512 кишига етди.
ССВ хабар қилишича, мамлакатда 4 миллион 269 минг 508 бемор соғайиб, уйига жавоб берилган.
Мамлакатда 29 миллион 119 минг 568 киши коронавирусни аниқлаш тестидан ӯтказилган.
Эрон ССВ шунингдек, ҳозиргача Эронда 19 миллион 149 минг847 киши биринчи доза, 9 миллион 293 минг 143 киши эса иккинчи доза билан эмланиб, эмланганларнинг жами 28 миллион 442 минг 990 нафарни ташкил қилади.