Эрон президенти эронлик генералнинг вафоти муносабати билан тасаллият билдирди
(last modified Fri, 03 Sep 2021 13:20:54 GMT )
сентябр 03, 2021 18:20 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти эронлик генералнинг вафоти муносабати билан тасаллият билдирди
    Эрон президенти эронлик генералнинг вафоти муносабати билан тасаллият билдирди

Эрон президенти ўз мурожаатида мамлакат Қуролли Кучлар олий қўмондонининг олий ҳарбий маслаҳатчиси тузум салоҳиятини ташхислаш кенгаши аъзосини генерал -майор Сайидҳасан Фирўзободийнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Эрон пресс -ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий, бугун  Эрон Қуролли кучлари олий қўмондонинг олий ҳарибй маслаҳатчиси ва тузум салоҳиятини  белгилаш кенгаши аъзоси Саид Ҳасан Фирўзободийнинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор этди.

Эрон президенти шунингдек бу содиқ ва самимий  қўмондон ўзининг кўп йиллик хизматларини инқилоб ва исломий тузумнинг қадриятлари ва идеяларини ҳимоя қилишда ўтказди. У йигирма йил Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи сифатида ҳалол хизмат қилди деб  қўшимча қилди.

Эрон қуролли  Кучлари штабининг собиқ бошлиғи ва Эрон Қуролли кучлари Бош қўмондонининг катта ҳарбий маслаҳатчиси генерал-майон Сайидҳасан Фирўзободий бир мунча вақт касалликдан сўнг бугун ҳаётдан кўз юмди.

 

Ёрлиқ