Абдуллоҳиён ва Қурайший : яқин кунларда Афғонистонга қўшни давлатлар ТИВ раҳбарлариниг йиғилиши ўтказилади
Эрон ва Покистон ТИВ раҳбарлари телефон орқали кечанги суҳбатларида, Афғонистондаги сўнгги воқеалар ҳақида гаплашдилар.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён телефон орқали ушбу суҳбатда, сўнгги бир неча кун давомида, Хитой ва Россия ҳамкасблари билан суҳбатларида, Афғонистон қўшниларининг йиғилиши махсус вакиллар шунингдек ташқи ишлар вазирлари даражасидаги учрашуви хусусида келишиб олинганини маълум қилди.
Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён сўнгги кунларда, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Хитой ТИВ раҳбари Ван Йи билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди.
Эрон ва Хитой ТИВ раҳбарлари ўртасидаги телефон суҳбатида Афонистондаги этник гуруҳлар ва бошқа гуруҳлар иштирокида инклюзив ҳукумат тузиш зарурлиги, терроризм ва гиёҳвандликка қарши кураш, бу мамлакатга гуманитар ёрдам ўтккзиш ва чегаа пунктларини очишни таъкидладилар.
Томонлар шунингдек, Афғонистондаги ҳозирги вазият учун АҚШ жавобар эканлигини ва унинг сўнги йигирма йил ичидаги роли конструткив бўлмаганини таъкидладилар.