Эрон ТИВ раҳбари Афғонистонда хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш зарурлигини таъкидлади
(last modified Thu, 09 Sep 2021 05:18:51 GMT )
сентябр 09, 2021 10:18 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари Афғонистонда хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш зарурлигини таъкидлади
    Эрон ТИВ раҳбари Афғонистонда хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш зарурлигини таъкидлади

Эрон ТИВ раҳбари Твиттер саҳифасидаги мурожаатида Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни сақлаш зарур деб ёзди.

Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Твиттер саҳифасида, Афғонистон билан қўшни 6 мамлакат ТИВ-нинг виртуал учрашувида бу мамлакатнинг хавфсизлиги, барқарорлиги ва ривожланишига урғу берди деб ёзди.

Абдуллоҳиён шунингдек,  йиғилишда  Афғонистон жамиятининг хилма-хиллиги акс эттирувчи инклюзив ҳукумат тузилиши ва зўравонлик ва  чет эл аралашуви ўрнида мулоқотга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Виртуал йиғилишда Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён, Хитой ташқи ишлар вазири Ванг Йи, Покистон ТИВ раҳбари Шоҳмаҳмуд Қурайший, Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мардов, Тожикистон ТИВ раҳбари Сирожиддин Муҳриддин ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов қатнашдилар ва Афғонистон вазиятини кўриб чиқишди.

Ёрлиқ