Амир Абдуллоҳиён: Эрон давлати Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузишни таъкидламоқда
Эрон ташқи ишлар вазири ўз сўзларида, Эрон Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузиш масаласини сўраб сураштирмоқда деб айтди.
ИСНО ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён бугун Афғонистоннинг 6 та қўшни мамлакатлари ТИВ раҳбарлари билан виртула йиғилишда, Эрон Афғонистонда барча этник гуруҳлар иштирокида инклюзив ҳукумат тузиш масаласини сўраб сураштирмоқда ва Толибон гуруҳхининг берган ваъдаларига амал қилишига умид қиламиз деб таъкидлади.
Абдуллоҳиён шунингдек тажриба шуни кўрсатадики, инклюзив бўлмаган ҳукумат тузилиши тарих давомида Афғонистон барқарорлиги, осийишталиги ва ривожланишига ёрдам бермаган. Афғонистонга қўшни бўлган мамлакатлар ТИВ раҳбарлари Афғонистонда барча этник гуруҳлар иштирокида инклюзив ҳукумат тузишнинг аҳамияти ҳақида бир овоз билан гапиришлари кутилмоқда деб қўшимча қилди.
Эрон ТИВ раҳбари, АҚШ сўнгги йигирма йил ичида Афғонистонда барча нотинчликлар ва тартибсизликлар бошланишини асосий сабабчиси бўлган ва улар иштирокидаги Афғонистонда нега жиноятлар, гиёҳванд моддалар контрабадаси ва бошқа нотинчликларни ошиб боргани тўғрисида жавоб бериши керак деб эълон қилди.
Амир Абдуллоҳиён ўз сўзларининг бошқа қисмида, Афғонистонда терроризм кучайган ва АҚШ режими бу мамлакатда янги ҳукумат тузишга мувафаққиятга эриша олмаган деб аниқлик киритди.
АҚШ давлати 2,6 триллион доллар сарфларини иддао қилмоқда, аммо бу харажатарнинг натижаси Афғонистондаги қашшоқлик, тартибсизлик ва жиноятичликдан бошқа ҳеч нарса эмас ва албата АҚШнинг бу нотўғри сиёсатлари қўшни мамлакатларга ҳам зарар етказан деб баён этди Эрон ТИВ раҳбари.
Абдуллоҳиён қўшимча қилиб айтдики, Эрон давлати Афғонистонда музокара уруш ўрнини олиши керак ва музокара ўрнида ҳарбий абзалдан фойдаланиш Афғонистон халқининг хавотирлари ва зарарига бўлади.