Эрон МАГАТЭнинг сионистик режим ядровий омборхоналарига нисбатан сукут сақлаётганини танқид қилди
Эроннинг Венадаги элчиси, МАГАТЭнинг сионистик режим ядровий омборхоналарига нисбатан сукут сақлаётганини танқид қилиб, Халқаро ҳамжамият ва Халқаро атом энергияси ташкилоти 50 йилдан ошиқ вақт ичида бу режимнинг фаолиятини кўрмаганга олишмоқда ва бу масаладан гуё хабарлари йўқ деб таъкидлади.
ИРНА ахборот агентлигинг хабар қилишича, Вена шаҳридаги Халқаро ташкилотлардаги элчиси ва доимий вакили Козим Ғарибободий бу сўзларини МАГАТЭ бошқарувчилар кенгаши йиғилишида, сионистик режимнинг агентлик ўтган 7ой ичида Эрон ядровий фаолиятларига нисбатан пассив амал қилган ва уни кўрмаганга олган деган кинояларига жавобан айтди.
Ғарбиободий шунингдек, қуролсизланиш ва қурол- яроқ назорати бўйича ҳеч қандай шартномага аъзо бўлмаган режим вакили томонидан бундай масалани кўтарилиши ҳаққатан ҳам кулгулидир, агар Эрон ҳақида 7 ой хусусида гапирадиган бўлсак бу демогогиядан бошқа нарса эмас, чунки Эрон барча мажбуриятларига амал қилиб қилиб келган деб эълон қилди.
У ўз сўзларида, аммо шуни таъкидлаш керакки, халқаро ҳамжамият ва МАГАТЭ 50 йилдан кўпроқ вақт давомида бу босқинчи режим ядровий фаолиятларини кўрмаганга олган ва ундан ҳатто гуё бехабар бўлган,
МАГАТЭнинг атайлаб бу борада сукут сақлагани аччинарли деб эслатди Ғарибободий.
-
Ғарибободий: АҚШ ракета ва минтақа масалаларига аралашиш учун ядровий келишувни суиистеъмол қилмоқда