Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Thu, 16 Sep 2021 10:27:22 GMT )
сентябр 16, 2021 15:27 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида мамлакатда 453 киши коронавирусдан вафот этди.

Эрон ССВ хабар қилишича, афсуски, кейинги 24 соат ичида 453  киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 116 минг 72  кишига етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида  18  минг 21  нафар янги касалланганлар аниқланди ва мамлакатда бу вирусга чалинганлар сони 5 миллион 378  минг 408  кишига етди.  

Эрон ССВ маълумотига кӯра мамлакатда 4 миллион  682  минг 704  киши соғайиб, уйига жавоб берилган.

Ҳисоботларга биноан, Эронда бир суткада яна  1,87 минг 441 киши коронавирусга қарши вакцина билан эмланди. 

Эрон ССВ шунингдек, ҳозиргача Эронда 27 миллион 2  минг 320  киши биринчи доза, 13  миллион 299    минг 855  киши эса иккинчи доза билан эмланиб, эмланганларнинг жами 40   миллион 320   минг  175 нафарни ташкил қилади.