Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Tue, 21 Sep 2021 10:31:17 GMT )
сентябр 21, 2021 15:31 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида мамлакатда 379 киши коронавирусдан вафот этди.

Эрон ССВ хабар қилишича, афсуски, кейинги 24 соат ичида  379  киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 117 минг 905 кишига етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида  17  минг 564  нафар янги касалланганлар аниқланди ва мамлакатда бу вирусга чалинганлар сони 5 миллион 459 минг  796  кишига етди.  

Эрон ССВ маълумотига кӯра мамлакатда 4 миллион  819  минг  223  киши соғайиб, уйига жавоб берилган.

Мамлакатларнинг расмий маълумотларига кўра, дунёда коронавирус юқтириб олганлар сони 229 миллион нафардан ошган ва улардан 4 миллион 714 минг нафари вафот этган.

Ёрлиқ