Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ хабар қилишича 53 кундан кейин Эронда 24 соат ичида коронавирусдан вафот этанларсони 300 кишидан камроқ эди .
Эрон ССВ хабар қилишича, афсуски, кейинги 24 соат ичида 286 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 118 минг 191 кишига етди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида 17 минг 433 нафар янги касалланганлар аниқланди ва мамлакатда бу вирусга чалинганлар сони 5 миллион 477 минг 164 кишига етди.
Эрон ССВ маълумотига кӯра мамлакатда 4 миллион 846 минг 771 киши соғайиб, уйига жавоб берилган.
Ўтган бир сутка ичида Эронда 1 миллион 124 минг 98 киши коронавирусга қарши эмланган.