Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Wed, 22 Sep 2021 13:52:27 GMT )
сентябр 22, 2021 18:52 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича 53 кундан кейин Эронда 24 соат ичида коронавирусдан вафот этанларсони 300 кишидан камроқ эди .

Эрон ССВ хабар қилишича, афсуски, кейинги 24 соат ичида  286  киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 118 минг 191 кишига етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида  17  минг 433  нафар янги касалланганлар аниқланди ва мамлакатда бу вирусга чалинганлар сони 5 миллион 477 минг  164  кишига етди.  

Эрон ССВ маълумотига кӯра мамлакатда 4 миллион  846  минг 771  киши соғайиб, уйига жавоб берилган.

Ўтган бир сутка ичида Эронда 1 миллион 124 минг 98 киши коронавирусга қарши эмланган.

Ёрлиқ