Амир Абдуллоҳиён: Генерал Сулаймонийнинг ўлдирилиши терроризмнинг энг яққол кўринишидир.
Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён бугун терроризм феномени бутун дунёни қамраб олгани ҳақида гапириб, таъкидлади: Буюк тинчлик саркардаси, Генерал Шаҳид Қосим Сулаймонийнинг АҚШ томонидан Ироқ тупроғида ўлдирилиши бу терроризмнинг энг ёрқин кўринишларидан биридир."
ИРНА хабарига кўра; Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси доирасида, маҳаллий вақт билан пайшанба куни пешин вақтида, Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён, БМТ Бош Ассамблеяси Президенти Абдуллоҳ Шаҳид билан учрашувда, "Эрон ичида ушбу суиқасднинг буюртмачилари ва бажарувчиларини жавобгарликка тортиш мақсадида халқаро ҳуқуқий қўмита тузилган. Лекин, албатта, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳам бу борада муҳим ўринга эга" эканлигини эслатди.
Эрон Ташқи ишлар вазири Эрон Ислом Жумҳуриятининг Ливандан Ироқ ва Афғонистонгача бўлган терроризмга қарши курашда минтақавий ҳукуматлар билан ҳамкорлик қилишдаги конструктив ролини қайд этди.
Амир Абдуллоҳиён, санкциялар халқларга қарши террор воситасига айланганини айтиб, БМТ бош ассамблеяси кўп қирралиликни кучайтириш орқали АҚШнинг бир томонлама ва ғайриқонуний ҳаракатларига қарши туриши кутилаётганини билдирди.
Эрон Ташқи ишлар вазири Қўшма Штатлар шиорларига қарамай, иқтисодий терроризмни тиббий терроризмга улаганидан афсусда эканлиги ва бу ёндашувга қарши халқаро ҳамжамият жиддий жавоб бериши зарурлигини таъкидлади.
Учрашув давомида Абдуллоҳ Шаҳид кўп қутбли тизимни халқаро ҳамжамиятнинг ягона йўли ва танлови эканлигини таъкидлаб, коронавирус эпидемияси мамлакатлар қанчалик бир-бирига боғланганлигини кўрсатди ва ҳамма хавфсиз бўлмагунча ҳеч ким хавфсиз бўлмайди, деди.
У, шунингдек, Бош Ассамблея ўз миссияларини муваффақиятли бажариш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишини қайд этди.