Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ хабар қилишича Эронда 24 соат ичида 287 кишининг коронавирусдан вафот этиши билан бу вирус қурбонлари сони 118 минг 792 нафарга етди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эрон коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида 15 минг294 нафар янги касалланганлар аниқланди, Улардан 2161 нафари касалхоналарга ётқизилди. Мамлакатда бу вирусга чалинганлар сони 5 миллион 508 минг 885 кишига етди.
Эрон ССВ маълумотига кӯра мамлакатда 4 миллион 897 минг 876 киши соғайиб, уйига жавоб берилган.
Мамлакатларнинг расмий маълумотларига кўра, дунёда коронавирус юқтириб олганлар сони 231 миллион нафардан ошган ва улардан 4 миллион 744 минг нафари вафот этган.