Амир Абдуллоҳиён: АҚШнинг ҳатти-ҳаракати ядровий келишув музокаралари натижасини белгиллайди
(last modified Sat, 25 Sep 2021 07:27:53 GMT )
сентябр 25, 2021 12:27 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллоҳиён: АҚШнинг ҳатти-ҳаракати ядровий келишув музокаралари натижасини белгиллайди
    Амир Абдуллоҳиён: АҚШнинг ҳатти-ҳаракати ядровий келишув музокаралари натижасини белгиллайди

Кеча Эрон ислом республикаси ташқи ишлар вазири Нью-йоркда АҚШ ва БМТ ОАВ -нинг етакчи мухбирлари ва журналистлари билан матбуот конференциясида, Теҳроннинг янги давлати Вена музокаралари делосини қайта кўриб чиқишаётганини таъкидлаб, АҚШнинг ҳатти-ҳаракати ядровий келишув музокаралари натижасини белгиллайди деб айтди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Абдуллоҳиён  Биргаликдаги ҳаракат режаси -ядровий келишув хусусидаги йиғилишда,  АҚШ бир томондан Биргаликдаги ҳаракат режасига қайтишдан сўз очиши ва Эронни  музокара столига қайтиришни истаётгани, аммо  шу билан бирга Эронга қарши янги санкцияларни қўллаётганига тўхталиб, АҚШнинг бундай ҳаракатлари парадоксал ва бир -бирига зиддир ва конструктив мурожаатга эга эмас деб изоҳлади.

Эрон ТИВ раҳбари "  АҚШ президенти Жо Байден ўз лавозимига киришганидан бери ундан  қармақарши фикрлардан бошқа ҳеч қандай конструктив ҳаракат мушоҳадда этилмаганини баён этиб, Теҳрон ҳукумати ҳам Байденнинг амалий -ҳатти ҳаракатларига қараб, қарор қабул қиламиз деб қўшимча қилди.

Эрон Ислом респубикаси ташқи ишлар вазири, шунингдек, Эроннинг янги ҳукумати иш бошлаганидан бери  музокараларни расман тан олиш, ядровий келишувдан узоқламаслик ва барча томонларни Биргаликдаги ҳаракат режасига тўлиқ қайтиш асосида ядровий келишувга нисбатан аниқ ва ёрқин позиция тутганини таъкидлаб,  бу имконият ойнаси абадий очилган ҳолда қолмайди деб аниқлик киритди.

Амир Абдуллоҳиён  минтақавий мавзулар хусусида ҳам  Эроннинг янги ҳукуматнинг ташқи сиёсати қўшни давлатлар ва минтақа билан энг яхши муносабатларни ўрнатишга қаратилганлигига ишора қилиб, Форс Кўрфазидаги музокаралари жараёнида  Яман ва Сурияга тинчликни қайтириш учун шунингдек  Афғонистонда инклюузив давлатни ташкил қилиш ва Ироқда тараққиёт ва ривожланишни  минтақавий сиёсатининг асосий ва устувор йўналишлари сифатида санаб ўтди.

 

Ёрлиқ