Эрон яна Афғонистон халқига гуманитар ёрдам юборди
сентябр 25, 2021 17:39 Asia/Tashkent
-
Эрон яна Афғонистон халқига гуманитар ёрдам юборди
Эроннинг иккинчи гуманитар ёрдами Афғонистон халқига етказилди.
Эрон- пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эроннинг 22 тоннага яқин ун, ёғ ва гуруч каби озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат гуманитар ёрдами бугун Моҳон самолёти орқали Кобул аэпортига етиб борди.
Бундан олдин Эроннинг афғон халқига биринчи гуманитар ёрдами, шу жумладан озиқ-овқат ва тиббий буюмлардан иборат маҳсулотлари бу мамлакатга юборилганди.
Толибон томонидан Афғонистон ҳокимиятини эгалланганидан кейин Эрон ислом жумҳурияти бир неча бор Афонистон халқи ёнида эканлиги ва Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузишга ҳар қандай ёрдам беришга тайёр эканлигини маълум қилди.
Ёрлиқ