Эроннинг " кичкина қаҳрамони"нинг номи жаҳон матбуоти сарлавҳасига айланди
(last modified Mon, 27 Sep 2021 07:45:26 GMT )
сентябр 27, 2021 12:45 Asia/Tashkent
  • Эроннинг \
    Эроннинг \" кичкина қаҳрамони\"нинг номи жаҳон матбуоти сарлавҳасига айланди

Дунёдаги айрим машҳур ОАВ 15 ёшли эронлик ўспириннинг ўз ҳаётини йўқотиш эвазига икки аёлни оловдан қутқариш учун қилган қаҳрамонлигини юқори бюаҳолаб, уни Эроннинг " кичик қаҳрамони" деб атадилар.

Франциянинг b. F. MTV  хабарига кўра, эронлик 15 ёшли ўспирин Али Ландий икки аёлни оловдан қутқариб ўзи оғир жароҳат олгани натижасида вафот этди.

Франциянинг ушбу  нашрияси эронлик интернет фойдаланувчилари " ҳақиқий қаҳамон жасоратини" юқори баҳолашга деб хабар қилди.

Бу садоқатли ва жасур ўспириннинг табассум билан тушган сурати Эроннинг аксрият газеталарининг биринчи саҳифаларида чоп этилган.

Франция матбуоти Эрон Олий раҳбари  идорасидан бу ўспирин оиласига телефон қилингани ва уларга ҳамдарлик билдирилганини ҳам келтирган.

 Бундан ташқари Франциянинг  b. F. Bu  телеканали Эрон президенти Иброҳим Раисий веб- сайтига жойлаштирилган хабарида Эрон тарихини инсоний идеаллар учун жонини фидо қилган қаҳрамонларга гувоҳдир деб ёзилганини келтирди.

Француз тилидаги  Lyuksemburg нинг " Лесонсел" газетаси ҳам 15 ёшли эронлик ўспиринни Эронниг " кичик қаҳрамони" сифатида таърифлаб унинг фидокорлиги ва қаҳрамонлигига ишора қилди.

Туркиянинг Анадолий ахборот агентлигининг инглиз тилидаги бўлими ҳам   эронлик ўспирин икки аёлни оловдан қутқарганидан кейин фожеали ўлими билан Эронда қаҳрамонга айланди деб эълон қилди.

 Эслатиб ўтаимз Эроннинг Хузистон вилояти Эйза минтақасида яшовчи 15 ёшли Али Ландий бир неча кун олдин икки ватандошини оловдан нажот бериши билан ўзи оғир жароғҳат олди ва бу жароҳатнинг оғирлиги сабаб ўтган жума куни ҳаётдан кўз юмди.