Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Fri, 01 Oct 2021 11:44:48 GMT )
октябр 01, 2021 16:44 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича Эронда 24 соат ичида 235 кишининг коронавирусдан вафот этиши билан бу вирус қурбонлари сони 120 минг 663 нафарга етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эрон коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида  14 минг 525 нафар янги касалланганлар аниқланди,  ва мамлакатда бу вирусга чалинганлар сони 5 миллион 601  минг  565  кишига етди.  

Эрон ССВ маълумотига кӯра мамлакатда 5 миллион  53  минг 551 киши соғайиб, уйига жавоб берилган.

Дунё мамлакатлари статистик маълумотларига кўра,  ҳозиргча бутун жаҳонда коронавирус юқтириб олганлар сони 234 миллион нафардан ошди ва улардан 4 миллион 800 минг нафари вафот этган.

 

Ёрлиқ