Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
-
Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ хабар қилишича Эронда 24 соат ичида 229 кишининг коронавирусдан вафот этиши билан бу вирус қурбонлари сони 121 минг 109 нафарга етди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эрон коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида 12 минг428 нафар янги касалланганлар аниқланди, ва мамлакатда бу вирусга чалинганлар сони 5 миллион 624 минг 128 кишига етди.
Эрон ССВ маълумотига кӯра мамлакатда 5 миллион 95 минг 627 киши соғайиб, уйига жавоб берилган.
Эронда ўтган бир сутка ичида 1 миллион 80 минг киши коронавирусга қраши вакциналар билан эмланди.
Эрон ССВ шунингдек, ҳозиргача Эронда 40 миллион 961 минг 395 киши биринчи доза, 16 миллион 715 минг 619 киши эса иккинчи доза билан эмланиб, эмланганларнинг жами 57 миллион 677 минг 14 нафарни ташкил қилади.