Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Sun, 03 Oct 2021 11:07:38 GMT )
октябр 03, 2021 16:07 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича Эронда 24 соат ичида 229 кишининг коронавирусдан вафот этиши билан бу вирус қурбонлари сони 121 минг 109 нафарга етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эрон коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида  12 минг428  нафар янги касалланганлар аниқланди,  ва мамлакатда бу вирусга чалинганлар сони 5 миллион 624  минг  128  кишига етди.  

Эрон ССВ маълумотига кӯра мамлакатда 5 миллион 95  минг 627 киши соғайиб, уйига жавоб берилган.

Эронда  ўтган бир сутка ичида 1 миллион 80  минг киши  коронавирусга қраши вакциналар билан эмланди.

Эрон ССВ шунингдек, ҳозиргача Эронда 40  миллион  961  минг  395  киши биринчи доза, 16 миллион 715    минг  619  киши эса иккинчи доза билан эмланиб, эмланганларнинг жами 57  миллион 677 минг  14 нафарни ташкил қилади.

Ёрлиқ