Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Tue, 05 Oct 2021 13:05:50 GMT )
октябр 05, 2021 18:05 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича Эронда 24 соат ичида 216 кишининг коронавирусдан вафот этиши билан бу вирус қурбонлари сони 121 минг 563 нафарга етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эрон коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида  13 минг 226  нафар янги касалланганлар аниқланди,  ва мамлакатда бу вирусга чалинганлар сони 5 миллион 651  минг  961  кишига етди.  

Эрон ССВ маълумотига кӯра мамлакатда 5 миллион 135  минг 887 киши соғайиб, уйига жавоб берилган.

Эронда  ўтган бир сутка ичида  898  минг киши  коронавирусга қарши вакциналар билан эмланди.

Эрон ССВ шунингдек, ҳозиргача Эронда 42  миллион  449  минг  726  киши биринчи доза, 17 миллион  208    минг  581  киши эса иккинчи доза билан эмланиб, эмланганларнинг жами 59  миллион 658 минг  307 нафарни ташкил қилади.

Ёрлиқ