Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Wed, 06 Oct 2021 13:08:27 GMT )
октябр 06, 2021 18:08 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича Эронда 24 соат ичида 216 кишининг коронавирусдан вафот этиши билан бу вирус қурбонлари сони 121 минг 779 нафарга етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эрон коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида  10 минг 497  нафар янги касалланганлар аниқланди,  ва мамлакатда бу вирусга чалинганлар сони 5 миллион 662  минг  458  кишига етди.  

Эрон ССВ маълумотига кӯра мамлакатда 5 миллион 153  минг  48 киши соғайиб, уйига жавоб берилган.

Эрон ССВ шунингдек, ҳозиргача Эронда 42  миллион  921  минг  221  киши биринчи доза, 17 миллион  496    минг 724  киши эса иккинчи доза билан эмланиб, эмланганларнинг жами  60  миллион 417 минг  945 нафарни ташкил қилади.

Ёрлиқ