Имом Ризо /а/ шаҳодат топган йиллиги муносабати билан барча мусулмонларга тасаллият билдирамиз!
Ҳазрат Имом Ризо/а/ шаҳодат топган йиллиги остонасида бутун Эрон ислом жумҳурияти айниқса Эрон шимоли- шарқида жойлашган Муқаддас Машҳад шаҳри, имомат ва вилоят осмонининг 8 -чи қуёшини шаҳид бўлган кунида мотамга чўмган.
Бугунги сана яне ҳижрий -қамарий 1443 -чи йил сафар ойининг 30-чи куни, милодий ҳисоб билан 2021йил 7 октябрь, Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ нинг невараларидан бири ва дунёдаги шиа мусулмонларнинг 8- чи имоми Ҳазрат Имом Ризо /а/ шаҳид бўлган кунига тўғри келади.
Имом Ризо /а/ ҳижрий -қамарий 148 чи йилда Мадина шаҳрида дунёга келдилар ва ҳижрий қамарий 203 -чи йил сафар ойининг сўнгги кунида шаҳид бўлдилар.
Ҳазрат Имом Ризо /а/ ҳаёти ва имомлик қилган давр халқни аҳли байт исмат ва таҳорат хонадонига юз келтириши ҳамда аҳли байт исмат ва таҳорат хонадони эътибори ва таъсирини янада кенгайишининг давраси эди.
Уша пайтларда халқни шиаларнинг 8- чи имоми Ҳазрат Ризо /а/га пайравлик қилиши тобора авж олиши ортидан Аббосийлар халифаси Маъмун фитна ва найранг билан ул зотни заҳарлантирди ва Имом Ризо /а/ шаҳид бўлдилар.
Ҳазрат Имом Ризо /а/ шаҳодати йиллиги остонасида исломий Эрон халқи ҳусейниялар, масжидлар ва Муқаддас Машҳад шаҳридаги ул зотнинг пок ҳарамлари ҳамда Қум шаҳридаги Ҳазрат Маъсума /с/ ҳарамига бориб азодорлик маросимларини ўтказадилар.
Ушбу муносабат билан кеча чоршанба куни,- кечқурун Эроннинг Муқаддас Машҳад шаҳридаги Ҳазрат Имом Ризо /а/ пок ҳарамларида ваъз ва хутбахонликнинг анаъанавий маросими ўтказилди.
Бу анъанавий маросимда Имом Ризо /а/ пок ҳарамларининг ходимлари қўлида лолаларни ушлаб, бу ҳарамдаги " Инқилоби Исломий" номли ҳовлисида зиёратгоҳни айланиб чиқиб ушбу зот -Имом Ризо /а/ муқададс ҳарамларига ҳурмат бажо келтиришди.