Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Mon, 11 Oct 2021 11:09:41 GMT )
октябр 11, 2021 16:09 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича Эронда 24 соат ичида 276 кишининг коронавирусдан вафот этиши билан бу вирус қурбонлари сони 122 минг 868 нафарга етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эрон коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида  13 минг 504 нафар янги касалланганлар аниқланди,  ва мамлакатда бу вирусга чалинганлар сони 5 миллион 716  минг 394  кишига етди.  

Эрон ССВ маълумотига кӯра мамлакатда 5 миллион  234  минг 10  киши соғайиб, уйига жавоб берилган.

Ҳозиргача дунёда 238 миллиондан ортиқ инсонлар коронавирусга чалинган ва улардан 4 миллион 868 минг нафари вафот этган.