октябр 12, 2021 16:51 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича Эронда 24 соат ичида 213 кишининг коронавирусдан вафот этиши билан бу вирус қурбонлари сони 123 минг81 нафарга етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эрон коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида  13 минг 391 нафар янги касалланганлар аниқланди,  ва мамлакатда бу вирусга чалинганлар сони 5 миллион 729  минг 785  кишига етди.  

Эрон ССВ маълумотига кӯра мамлакатда 5 миллион  249  минг 956  киши соғайиб, уйига жавоб берилган.

Эронда  ўтган бир сутка ичида  1 миллион 361 минг 914 киши  коронавирусга қарши вакциналар билан эмланди.

Эрон ССВ шунингдек, ҳозиргача Эронда 46  миллион  250  минг  501  киши биринчи доза, 20 миллион  778    минг 880  киши эса иккинчи доза билан эмланиб, эмланганларнинг жами  67  миллион 29 минг  381 нафарни ташкил қилади.

Ёрлиқ