Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ хабар қилишича Эронда 24 соат ичида 197 кишининг коронавирусдан вафот этиши билан бу вирус қурбонлари сони 123 минг 695 нафарга етди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эрон коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида 11 минг 857 нафар янги касалланганлар аниқланди, ва мамлакатда бу вирусга чалинганлар сони 5 миллион 765 минг 904 кишига етди.
Эрон ССВ маълумотига кӯра мамлакатда 5 миллион 264 минг 775 киши соғайиб, уйига жавоб берилган.
Эронда ўтган бир сутка ичида 888 минг 664 киши коронавирусга қарши вакциналар билан эмланди.
Эрон ССВ шунингдек, ҳозиргача Эронда 47 миллион 713 минг 258 киши биринчи доза, 22 миллион 816 минг 536 киши эса иккинчи доза билан эмланиб, эмланганларнинг жами 70 миллион 529 минг 794 нафарни ташкил қилади.