Генерал Боқирий: Эрон ва Россия қўшма ҳарбий комиссияси уч ойдан кейин ўтказилади
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i66298-Генерал_Боқирий_Эрон_ва_Россия_қўшма_ҳарбий_комиссияси_уч_ойдан_кейин_ўтказилади
Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Муҳаммад Боқирий Эрон ва Россия қўшма ҳарбий комиссияси уч ойдан кейин Теҳронда ўтказилишини маълум қилди.
(last modified 2025-10-13T10:03:53+00:00 )
октябр 19, 2021 13:35 Asia/Tashkent
  • Генерал Боқирий: Эрон ва Россия қўшма ҳарбий комиссияси уч ойдан кейин ўтказилади
    Генерал Боқирий: Эрон ва Россия қўшма ҳарбий комиссияси уч ойдан кейин ўтказилади

Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Муҳаммад Боқирий Эрон ва Россия қўшма ҳарбий комиссияси уч ойдан кейин Теҳронда ўтказилишини маълум қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг  хабар қилишича, кеча Эрон Қуролли кучлари Бош штаби раиси Муҳаммад Боқирий  Москвада Россия Қуролли кучлари бош штаби раиси Валерий Герасимв билан учрашганидан кейин,  мухбирлар билан суҳбатда, Эрон ва Россия қўшма комиссияси йиғилишида икки давлатнинг мудофаа , хавфсизлик, таълим ва бу борадаги бошқа масалалар муҳокама қилинади деб изоҳади.

Боқирий  мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликка тўхталиб, Россия томони билан келгуси йилда амалга ошириладиган кенг режасиз бор деб қўшимча қилди.

Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи,  Тоғли Қорабоғдаги оташкесим, Сурия ва Афғонистондаги ўзгаришлари тўғрисидаги битимни  томонлар маслаҳатлашувлари бошқа мавзулардан эканлигига ишора қилиб, инклюзив ҳукуматсиз Афғонистонда тинчлик ўрнатиш қийин  ва Афғонистон хавфсизликига таҳдид ва ИШИД таҳдидига қарши чоалар кўриб ва бу таҳдидларни олдини олиш керак деб эълон қилди.

Эрон Қуролли кучлари бош штаби раиси шунингдек Москвада Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учрашиб, Эрон-Россия ўртасида ҳарбий ҳамкорликларни янада кучайтиришни таъкидлашди.