Инқилоб раҳбари: бирликнинг асосий кўрсаткичи Фаластин масаласидир
Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Исломий ваҳдат конференциясида қатнашувчи тузум расмийлари ва меҳмонлар тўпламида, бирликнинг асосий кўрсаткичини Фаластин эканлигига тўхталиб, сионистик режим билан алоқаларни нормаллаштирирганлар ўз хатоларини тузатиши керак деб айтдилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари сайтида келтирилишича, Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Исломий ваҳдат-ислом бирлиги халқаро конференциясида қатнашаётган расмийлар ва меҳмонлар билан учрашувда уларни раҳмат пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ ва ул зотнинг суюкли неваралари Ҳазрат Имом Жаъфар Содиқ /а/ нинг муборак туғилган кунлари билан табриклаб, " ислом умматнинг иккита муҳим вазифаси " инсон ҳаётининг барча жабҳаларида исломнинг кенг қамровлилигини тушунтириш ва тарғиб қилиш" ва " мусулмонлар бирлигини мустаҳкамлаш"дир деб атадилар.
Оятуллоҳ Хоманаий янги ислом цивилизациясини яратишнинг муҳим мақсадига шиа ва суннийлар бирлигидан ташқари эришиш мумкин эмаслигига тўхталиб, мусулмонлар бирлигининг асосий кўрсаткичи Фаластин масаласидир ва фаластинликар ҳуқуқларини тиклашга қанчалик жиддийлик сарфланса, Ислом бирлиги шунчалик мустаҳкам бўлади деб изоҳладилар.
Ул Зот минтақадаги баъзи ҳукуматларнинг босқинчи сионистик режим билан муносабатларини нормаллаштиришга уринишини катта гуноҳ ва хато эканлигига ишора қилиб, бу ҳукуматлар исломга қарши ҳаракатидан юз угириб, катта хатосини тузатиши керак, деб қўшимча қилдилар.
Оятуллоҳ Хоманаий мусулмонларнинг бирлиги аниқ вазифа ва Қуръон асосида бўлишини таъкидлаб, исломий бирлик ва ваҳдат тактика масаласи эмас, балки бу принсипиал масала ва муайян ҳолатларга хосдир ва бу бирлаши ва интеграция мусулмонларга мусулмон бўлмаган мамлакатлар билан муносабатлдарида кучлироқ ва қатъийроқ қадам қўийшларига кўмаклашади деб баён этдилар.
Ул Зот бирлик масаласига бир неча бор урғу беришнининг тактик сабабини динлар орасидаги катта масофа ҳамда душманларнинг мусулмонлар орасида оралиқларни вужудга келтиришга уринишлари эканлиги билан изоҳлаб, бугунги кунда шиа ва сунний сўзлари АҚШ сиёсий адабиётига кирган шу билан бир улар Ислом тамойилига қарши ва душманлар деб аниқлик киритдилар.
Инқилоб раҳбари АҚШ ва унинг малайларининг ислом оламининг исталган жойида фитна уюштиришга уринишларига ишора қилиб, сўнгги пайтларда Афғонистон масжидларига мусулмон ва ибодат қилувчиларга қарши содир бўлган даҳшатли портлашлар ИШИД томонидан содир этилган ва ва АҚШ режими ИШИДни ташкил қилганини очиқ айтиб келмоқда деб маълум қилдилар.
Оятулоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари, бирлик мавзусидаги йиллик йиғилишлар ва учрашувларнинг етарли бўлмаганини эслатиб, бу борада доимий муҳокама, тушунтириш, рағбатлантириш, режалаштириш ва меҳнат тақсимоити бўлиши керак. Мисол учун Афғонистон мавзусида фожеа ва воқеаларни олдин олишнинг муҳим йўлларидан бири, бу мамлакат расимйларининг марказларда ва масжидларда бўлиши ёки сунний биродаримизни қўшма йиғилишларга таклиф қилишдир деб эслатдилар.