октябр 27, 2021 12:06 Asia/Tashkent

Кеча Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комиловни қабул қилган Эрон президенти Иброҳим Раисий икки давлат ўртасидаги алоқаларни биродарлик асосида кенгайиб бораётанига тўхталиб, Эрон Ўзбекистон билан турли соҳаларда -сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳалардаги муносабатларни ривожлантиришга ҳеч қандай чекловлар мавужуд эмаслигига ишонади деб изоҳлади.

Эрон президенти ахборот сайтининг хабар қилишича, Сайид Иброҳим Раисий бу учашувда  Теҳрон ва Тошкент ўртасидаги ҳамкорликларнинг умумий жиҳатлари ва имкониятларига ишора қилиб,  Эрон ва Ўзбекистон фақат  икки қўшни давлат эмас, балки биродар ва қариндош мамлакатлар ҳисобланади деб қўшимча қилди.

Эрон Ислом республикаси президенти икки давлатнинг минтақадаги айниқса Афғонистондаги вазият юзасидан умумий хавотирларини қайд этиб, хорижликарни хусусан АҚШнинг Афғонистонда иштирокининг оқибати фақат қашшоқлик, қотиллик, қон тўкиш ва Афғонистон ривожланиши йўлига тўсиқ бўлишдан бошқа нарса эмасди. Энди эса  АҚШ қўшинлари Афғонистон ҳудудларидан чиқариб юборилган ва биз афғонистонликларнинг тинчлик ва хавфсизликни татиб кўришларига ёрдам беришимиз шарт ва зарур деб эълон қилди.

Иброҳим Раисий ўз сўзларида  Эронда ҳозирда 4 миллионга яқин Афғонистон фуқаролари борлиги ҳамда Теҳрон ҳукуматининг азоб чекаётган афғон халқига инсонпарварлик ёрдам беришга давом беришига ишора қилиб, Афғонистонга қўшни давлатлар ТИВ раҳбарларининг Теҳрондаги йиғилишида Афғонистоннинг ташвишлари ва хавотирларини бартараф этиш учун муштарак топилади деб эслатди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов ҳам бу учрашувда  Ўзбекистоннинг Теҳрон ва Тошкент муносабатларини турли сиёсий ва иқтисодий соҳаларда мустаҳкамлаш борасидаги саъй- -ҳаракатларига тўхталиб икки давлат ўзаро муносабатлар даражасини ривожлантириш учун  юқори салоҳият ва имкоинятга эга бўлгани ва бу имкониятларни янада фаоллаштиришга бел боғлашганини таъкидлаб ўтди.

Комилов  Эроннинг Афғонистондаги вазиятни ўрганиш бўйича ташаббусларини олқишлашини маълум қилиб,  катта қудратларни Афғонистон учун ҳеч нарса қила олмагани ҳисобга олсак,   Теҳрон йиғилиши катта сиёсий аҳамиятга эга ва  биз унинг натижаларини тўлиқ қўллаб- қувваталаймиз деб баён этди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири  минтақада тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш ҳар икки давлат ва минтақа давлатларининг манфаатларига мос келишини эслатиб, Ўзбекистон республикаси Эрон ислом республикаси билан турли минтақавий ва халқаро соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик қилишга тайёр деб айтди.

 

 

Ёрлиқ