Теҳрондаги Афғонистонга қўшни мамлакатлар саммитида Хитой ва Покистон ТИВ раҳбарлари нутқ сўзладилар
(last modified Wed, 27 Oct 2021 10:30:28 GMT )
октябр 27, 2021 15:30 Asia/Tashkent
  • Теҳрондаги Афғонистонга қўшни мамлакатлар саммитида Хитой ва Покистон ТИВ раҳбарлари нутқ сўзладилар
    Теҳрондаги Афғонистонга қўшни мамлакатлар саммитида Хитой ва Покистон ТИВ раҳбарлари нутқ сўзладилар

Хитой ташқи ишлар Афғонистонга қўшни давлатлар ТИВ раҳбарлари саммитини Теҳронда ўтказилишини фойдали деб баҳолади.

Бугун  Хитой ТИВ раҳбари Ван И Теҳронда бўлиб ўтаётган Афғонистонга қўшни мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг иккинчи саммитида  виртуал шаклда сўзлаган нутқида,  менимча  Афғонистонга қўшни давлатлар ТИВ раҳбарларини Теҳрондаги иккинчи учрашувини қулай вақтда бўлиб ўтмоқда ва бу орамизда ўрнатилган дипломатик алоқаларни мустаҳкамлайди деб қўшимча қилди.

Хитой ташқи ишлар вазири  ҳозиргача, Афғонистонда тинлик ва барқарорлик ўрнатишга кўмаклашишда яхши ҳаракатлар қилдик ва ютуқларга ҳам эришдик деб айтди. У ўз сўзларида  Хитой ҳукумати  Афғонистондаги вазиятни яхшилаш ва афғон халқининг яхши ҳаёт кечириши учун Афғонистон бўйича кўплаб маслаҳатлашувлар ўтказди деб аниқлик киритди.

Теҳрон саммитида Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳмаҳмуд Қурайший ҳам сўзга чиққанида, қўшимча қилиб айтдики,  Халқаро ҳамжамият афғонистонликларнинг иқтисодий аҳволига эътибор қараташи ва бу мамлакатда инсонпарварлик фалокатининг олдини олиши керак. Хориж мамлакатда музлатилган Афғонистн валюталари ҳам озод этилиши керак деб ўйлайман.

Қурайший Афғонистонда терроризмга қарши кураш ҳаётий масаласи эканлигига ишора қилиб,  айтдики,  биз ҳозир Афғонистонда бу мамлакатда инклюзив ҳукумат ўрнатишга замин яратиши мумкин бўлган муваққат вазирлар маҳкамаси шаклланаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Биз афғон халқининг ҳуқуқлари ҳурмат қилиниши ва улар инклюзив ҳукуматда бўлиши керак деб ҳисоблаймиз.