Россия: Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузилиши керак
Теҳронда бўлиб ўтаётан Афғонистонга қўшни давлатларнинг иккинчи саммитида Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ҳам сўзлаган нутқида, Москва давлати Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузишни қўллаб-қувватлайди деб эълон қилди.
Сергей Лавров Афғонистонга қўшни давлатларнинг иккинчи саммитида шунингдек, Россия федерацияси Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни қўллаб-қувватлайди ва бу мамлакатда ишлар нолдан бошланиши ва барча зарарлар қоплаши кераклигини таъкидлайди деб изоҳлади.
У сўзларининг бошқа қисмида Афғонистондаги ҳозирги вазият АҚШ ҳарбийлари иштирокининг натижаси эканлигига тўхталиб, афғонистонликлар ўз ҳуқуқлари қайта тиклашга ишонч ҳосил қилишлари керак деб таъкидлади.
Биз Афғонистондаги турли этник гуруҳларни ҳисобга олган ҳолда инклюзив ҳукумат тузилишини истаймиз деб қўшимча қилди Лавров.