29 ноябрь куни Вена музокаралари қайта бошланади
(last modified Thu, 04 Nov 2021 06:43:27 GMT )
ноябр 04, 2021 11:43 Asia/Tashkent
  • 29 нобябрь куни Вена музокаралари қайта бошланади
    29 нобябрь куни Вена музокаралари қайта бошланади

Кеча Эрон ТИВ раҳбари ўринбосари АҚШнинг Эронга қарши ноқонуний санкцияларини бекор қилиш мақсадидаги Вена музокаралари 29 ноябрь куни бошланишини маълум қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари ўринбосари Али Боқирий Твиттер саҳифасида,  Европа Иттифоқи ташқи сиёсат масъули ўринбосари Энрике Мора билан телефон орқали суҳбатмизда АҚШнинг Эронга қарши ноқонуний ва ғайриинсоний санкцияларини бекор қилишга қаратилган музокараларни 29 ноябр куни Венеда ўтказилши ҳақида келишиб олдик деб ёзди.

Европа Итифоқи ҳам тарқатган баёнотида, Биргаликдаги ҳаракат режасининг келаси йиғилиши 29 ноябрь куни Венада томонларнинг қатнашиши билан қайта бошланишига тўхталиб,  иштирок  этувчилар  бу келишувни тўлиқ ва самарали амалга ошириш бўйича маслаҳатлашувларни давом эттириши кутилмоқда деб эълон қилди.

Европа Иттифоқи шунингдек  учрашув Европа ва 4+1 гуруҳи ташқи ишлар вазирликлари ўринбосарлари ва сиёсий бошлиқлари даражасида ўтказилишини ҳам маълум қилди.

Бундан аввал Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Твиттер саҳифасида,   Эрон ҳукумати  зўравон ва ноқонуний санкциялари тўлиқ ва самарали олиб ташлаш, Эрон билан савдо-иқтисодий муносабтларни номаллаштиришни таъминлаш ва бундан кейин ҳам риоя қилмаслик учун ишончли кафолатлар бериш бўйича музокаралар олиб боришга қарор қилганини ёзганди.

Ҳозирга қадар  қолган томонлари ишктирокида АҚШнинг ядровий келишувга қайтариш мақсадидаги Вена  келишуви  музокараларининг 6 босқичи бўлиб ўтган.