Эрон,Туркманистон ва Қозоғистон 3 томонлама темир йўл қуриш меморандумини имзоладилар
Эроннинг Йўл ва шаҳарсозлик вазири ўринбосари ва темир йўл компанияси бошқаруви директори, Эрон, Туркманистон ва Қозоғистон 3 томонлама темир йўл қуриш меморандумини имзолаганини хабар қилди.
Эроннинг Йўл ва шаҳарсозлик вазири ўринбосари ва темир йўл компанияси бошқаруви директори Сайидмиод Солеҳий кеча ИРНА ахборот агентлигига беран интервьюсида, ЭКО ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар етакчилари йиғилиши доирасида, Эрон ислом республикаси, Туркманистон ва Қозоғистон вакиллари қўшма йиғилишида 3 давлат ўртасида темир йўл соҳасидаги ҳужжат имзоланди деб эълон қилди.
Эроннинг Йўл ва шаҳарсозлик вазири ўринбосари ва темир йўл компанияси бошқаруви директори ўз сўзларида, Туркманистон темир йўл чегараларидан Эронга транзит юкларни ошириш ва темир йўл линиялари потенсиалидан муносиброқ фойдаланиш мақсадида, Қозоғистон билан музокаралар ўтказилди ва унинг ортидан бугун ЭКО саммити бошланганида Қозоғистондан Туркманистонга ва ундан Эронга темир йўл орқали юкларни ошириш учун 3 мамлакат темир йўл соҳасидаги ҳамкорлик ҳужжат имзоланди деб қўшимча қилди.
Сайидмиод Солеҳийнинг айтишича жорий йил 2021-йил 27 октябрдаги келишувда ўзаро транзит ва экспортни ошириш, Сарахс темир йўл чегарасидан вагонларни қабул қилиш ва товар айирбошлашни икки бараварга ошириш, Ортиқ-Лутфобод чегара фаолиятини қайта тиклаш, Эрон ва Туркманистон ўртасидаги ҳамкорлик ҳужжат қолабида икки мамлакат теимр йўл вакилларининг қўшма йиғишларни ўтказиш жой олганди.