ноябр 28, 2021 16:45 Asia/Tashkent
  • Эронда аҳолининг 85 фоизи коронавирусга қарши эмланган
    Эронда аҳолининг 85 фоизи коронавирусга қарши эмланган

Эрон ССВ вазири мамлакат аҳолисининг 85 фоизи коронавирусга қарши вакцинанинг 1 чи дозасини олган деб айтди.

Эрон пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Эрон соғлиқни сақлаш вазири Баҳром Айнуллоҳий   "100 кунлик хизмат, 100 миллион доза соғлиқ учун инъекция" миллий конференцияда айрим вилоятларда фуқаролардан  92 фоизи коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини олган ва Эрон аҳолиснинг  70 фоизидан ортиғи ҳар икки дозани олган ва бир миллионга яқин фуқаролар 3 чи дозани ҳам олган деб изоҳлади.

Айнуллоҳий Эронда тезкор эмлаш ҳақида гапирар экан, эмлаш тарихий бир ҳаракатдир ва биз коронавирусга қарши кураш органлари билан ҳамроҳлигида ва ҳамкорлигида бу вирусни енгишга муваффақ бўлдик деб қўшимча қилди.

Эрон соғлиқни сақлаш вазири ўз сўзларида  коронавирусга ққрши кураш учун кучли қўмита ташкил этилган ва  халқни даволаш усуллари ва вакциналарни кўриб чиқилади деб таъкидлади.

У шунингдек  коронавирус ҳозирда бутун дунёда жумладан Эронда ҳам мавжуд бўлганини баён этар экан, илгаригидек соғлиқни сақлаш протоколларига риоя қилиш керак деб  айтди.

Айнуллоҳий коронавируснинг янги штамми ҳам иммунитет тизимидан ўтиши мумкин аммо биз бу вируснинг Эронга кириб келишини олдини олишга ҳаракат қилмоқдамиз деб эълон қилди.

 

Ёрлиқ