Амир Абдуллоҳиён Хитой Ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқоти қилди
Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-Абдуллоҳиён ва Хитой ташқи ишлар вазири Ван Йи пайшанба куни телефон орқали мулоқот қилиб, икки томонлама муносабатлар, Вена ядровий музокаралари ва халқаро воқеаларни муҳокама қилдилар.
ИРНА хабарига кўра, бу телефон мулоқотида Эрон ташқи ишлар вазири Пекиннинг Вена ядровий музокараларида қўллаб-қувватловчи позициясини қадрлар экан, музокаралар жараёнини умумий тарзда яхши деб баҳолади ва айни пайтда Ғарб томонларнинг Венадаги музокаларда ташаббуси йўқлигини танқид қилди. Суҳбатда Амир Абдуллоҳиён АҚШ ҳукумати ва баъзи Ғарб давлатларининг Пекин Қишки Олимпиада ўйинларига дипломатик бойкот эълон қилиш билан боғлиқ хатти-ҳаракатларини қоралади. У ушбу спорт тадбирининг яхши ва муваффақиятли ўтишига ишонч билдириб, ушбу муҳим тадбирда Эрон Ислом Жумҳуриятининг юқори мартабали спорт амалдорлари ҳамда спортчилар делигацияси иштирок этишини маълум қилди.
Эрон ташқи ишлар вазири АУКУС (Австралия, АҚШ ва Буюк Британия ўртасидаги шартнома) каби чораларни икки томонлама стандартларни қўллаш орқали ядровий қуролларни тарқатмаслик тизимининг жиддий заифлашуви белгиси сифатида таърифлади.
У қўшимча қилди: "Бу ёндашув, эҳтимол, шунга ўхшаш ҳаракатларга сабаб бўлади."
Хитой Ташқи ишлар вазири Эрон Ислом Жумҳурияти позицияларини қўллаб-қувватлар экан, халқаро кучларнинг, хусусан, АҚШнинг бир томонлама ва экспансионизмига қарши бошқа ривожланаётган давлатлар билан яқинлашиш ва ҳамкорлик қилиш зарурлигини таъкидлади. Ван Йи шунингдек, Эрон Ислом Жумҳуриятига Ғарбнинг Пекин қишки Олимпия ўйинлари билан боғлиқ ҳаракатларига нисбатан тутган позицияси учун миннатдорчилик билдирди. У Хитой ўйинлар мезбони сифатида ушбу тадбирни имкон қадар шонли Эрон жамоалари иштирокида ўтказишига умид билдирди.
Венада бўлиб ўтган ядровий музокараларга тўхталиб, Хитой Ташқи ишлар вазири Эрон Ислом Жумҳуриятининг ижобий ҳаракатлари ва ташаббуслари ва хайрихоҳлигини ҳисобга олган ҳолда Теҳроннинг музокараларга ёндашувини қўллаб-қувватлади ва Эрон томонининг музокаралар жараёнидаги ижобий саъй-ҳаракатларини баҳолади. Хитой Ташқи ишлар вазири, шунингдек, Эроннинг минтақадаги тушунмовчиликларни бартараф этиш учун минтақадаги айрим давлатлар билан музокаралар олиб бориш ҳаракатларини олқишлаб, буни минтақани барқарорлаштириш омили деб атади.