Амир Абдуллоҳиён ва Имрон Хон Эрон ва Покистон ўртасидаги муносабатларини ривожлантиришни таъкидладилар
(last modified Sun, 19 Dec 2021 10:49:26 GMT )
декабр 19, 2021 15:49 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллоҳиён ва Имрон Хон Эрон ва Покистон ўртасидаги муносабатларини ривожлантиришни таъкидладилар
    Амир Абдуллоҳиён ва Имрон Хон Эрон ва Покистон ўртасидаги муносабатларини ривожлантиришни таъкидладилар

Эрон ТИВ раҳбари ва Покистон Бош вазири икки томонлама алоқаларни янада ошириш учун қатъиятли эканлигини маълум қилдилар.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишча, Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  бугун  Исломобод шаҳрида Ислом ҳамкорилк ташкилоти  фавқулодда саммити доирасида Покистон Бош вазири Имрон Хон билан учрашди.

Эрон ТИВ раҳбари бу учрашувда,  Теҳрон давлати  қўшни мамлакатлар жумладан Покистон билан муносабатларни ошириш қарорига келгани ва икки қўшни давлат ўртасида алоқаларни кучайтириш мақсадида барча ташабусларни олқишлашишини маълум қилди.

Покистон Бош вазири ҳам  Исломобод давлатини  Эрон билан муносатларни оширишга катта аҳамият беришини таъкидлаб,  Эрон ва Покистоннинг  Афғонистондаги тинчлик ва барқраликни ўрнаишда Эрон ва  Покистоннинг муҳим ролини эслатди.

 Имрон Хон бу учрашувда Афғонисондаги вазиятга ҳам ишора қилиб, бу мамлакатдаги гуманитар ва иқтисодий муаммоларга ечим топиш учун минтақавий ва халқаро давлатлар ўртасида самарали ҳамкорликларни йўлга қўйишга чақирди.

Эрон ТИВ раҳбари ва Покистон Бош вазири  шунингдек икки томонлама ҳамкорилк трансчегаравий савдо ва икки давлат ўртасидаги чегара бозорларни ривожлантириш билан боғлиқ сўнгги ўзгаришларни муҳокама қилдилар.