Саъид Хатибзода: генерал Сулаймонийнинг террор этилгани давлат терроризми эди
Эрон ТИВ матбуот котиби, АҚШ режимини эронлик буюк генерал Қосим Сулаймоинйни террор этишдаги ҳатти -ҳаракатларини давлат терроризми ва террорчилик ҳужумнинг намунаси бўлганини эслатди.
Бугун Эрон ТИВ наттоғи Саъид Хатибзода мухбирлар билан ҳафталик матбуот конференциясида, генерал Қосим Сулаймоний шаҳодати йиллигини яқинлашаётганига ишора қилиб, АҚШ режимини эронлик буюк генерал Қосим Сулаймонийни террор этишдаги ҳатти -ҳаракатларини давлат терроризми ва террорчилик ҳужум намунаси бўлгани ва бу жиноятни АҚШ давлати режалаштириб, Трамп ижро этганини ҳам қўшимча қилди.
Саъид Хатибзода сўзларининг бошқа қисмида, АҚШ режими бу жирканч жинояти учун халқаро ҳамжамият олдида жавобгардир ва Эрон бу террорчилик омиллари, буюрганлари ва маслаҳатчиларини жавобгарликка тортишда бор куч -қудратини ишга солади деб баён этди.
Эрон ТИВ матбуот котиби шунинггдек бугун бошланган Венадаги музокарлаарнинг янги босқичи ва айрим Европа давлатларининг ноконструктив ролига ҳам тўхталиб, Вена музокараларида ҳар доим натижа олишга ҳаракат қилганмиз. Бошқа томонлар ҳам яхши келишвга эришиш учун Венага келишлари кутилмоқда деб изоҳлади.
Хатибзода Венада барча томонлар музокараларни натижа бериши учун келганида натижага эришиш мумкинлигини таъкидлаб, Эрон Европа тройкасидан ҳаракатсизликни тўхтатиб Биргаликдаги ҳарака режасидаги ўз мажбуриятларига қайтишга қатъий бўлишини кутмоқда деб аниқликк киритди.