Иброҳим Раисий: жинояткор Трампни муҳокама қилиб ундан қасос олиш зарур
Эрон президенти, ўз сўзларида эронлик машҳур генерал Ҳож Қосим Сулаймонийнинг террор этилишининг асосий қотили ва жиноятчиси АҚШнинг уша вавтдаги президенти Дональд Трамп бўлган ва у муҳокама этилиши шарт деб айтди.
Эрон теклерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий Теҳронда Ҳож Қосим Сулаймонийнинг шаҳид бўлганининг иккинчи йиллиги муносабати билан Эрон душманлари айниқса АҚШга хитобан, сиз 3 январь кунини Ҳож Қосим ҳаётининг сўнгги куни деб уйлагандингиз, аммо бу хом-хаёлдир, чунки 13 обон ё ўзи 3 январь Ҳож Қосимнинг қайта туғилиши кунидир деб эълон қилди.
Эрон президенти, ўз сўзларида Ҳож Қосим Сулаймоний Ироқ Бош вазирининг расмий меҳмони эди ва АҚШ эса Ироқ суверенитетини бузиб бир халқни террор этди деб изоҳлади.
Раисий шунингдек агар Трамп, Помпео ва бошқ ажиноятчилар устидан адолатли судлов механизми тақдим этилса ва уларнинг даҳшатли жиноятлари текширилиб, улар жазоланса бу жуда яхши акс ҳолда уммат албата қасос олади деб қўшимча қилди.
Эрон президенти сўзларининг бошқа қисмида Ҳож Қосим Сулаймоний имкониятни аниқлаб ва улардан ўз вақтида фойдаланиб, Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг минтақавий ва халқаро бир қаршилик ҳаракатга айлантирганини эслатиб, Ҳож Қосим ёшлар потенсиалини аниқлаб уларни зўравон қудратларга қарши мардлик, жасорат ва ғайрат билан тура олишга тайёрлади деб аницқлик киртитди.
Иброҳим Раисий шаҳид генерал Ҳож Қосим Сулаймоний бир ўзи бир мактаб ва жараён бўлганига ўхталиб, бу мактаб террор ва ракеталар билан нобуд бўлмайди ва Ҳож Қосим мактаби доимо ва мангудир деб эълон қилди.