Ҳазрат Фотима Заҳро /с/ шаҳодат кунлари муносабатида барча мусулмонларга тасаллият билдирамиз!
(last modified Thu, 06 Jan 2022 06:53:46 GMT )
Январ 06, 2022 11:53 Asia/Tashkent
  • Ҳазрат Фотима Заҳро /с/ шаҳодат кунлари муносабатида барча мусулмонларга тасаллият билдирамиз!
    Ҳазрат Фотима Заҳро /с/ шаҳодат кунлари муносабатида барча мусулмонларга тасаллият билдирамиз!

Бугун чоршанба 2022-чи йил 6 январь, ҳижрий-қамарий 1443 йил жимодиюссоний ойининг 3 санаси, ислом пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/нинг азиз қизлари ҳамда муъминлар амири ҳазрат Али /а/нинг умр йўлдоши Ҳазрат Фотима саломуллоҳи алайҳонинг шаҳид бўлган санага тўғри келади.

 Меҳрибонлик, поклик ва эзгу фазилатлариниг намунаси бўлган ушбу буюк аёл яъне Ҳазрат Фотима /с/ шаҳодати кечасида Эрон ислом жумҳуриятининг мусулмон халқи  мотам маросимларини ўтказишади.

Аҳли байт ва исмат таҳорат пайравлари  Эроннинг турли  минтақаларидаги масжидлар, ҳусейниялар айниқса  муқаддас Машҳад шаҳридаги Ҳазрат Имом Ризо /а/ пок ҳарамлари ҳамда Қум шаҳридаги Ҳазрат Маъсума /с/ нинг малакутий ҳарамарига бориб расули акрам /с/нинг азиз қизлари Ҳазрат Фотимаи Заҳро шаҳодат топган кунида мотам тутиб азо маросимларини ўтказишади.

Расули акрам Ҳазрат Муҳаммад /с/нинг азиз қизлари Ҳазрат Фотимаи Заҳро /с/ пайғамбаримиз беъсатининг 3 чи йили жимодиюссоний ойининг 20 чи кунида Маккаи мукаррама шаҳрида дунёга келгандилар.

Ушбу буюк аёл болалигидан ўз падари бузургворлари Ҳазрат Муҳаммад /с/ қарамоғи, ҳидоятлари ва тарбияти билан илоҳий маърифат билан танишдилар.

Ҳазрат Фотимаи Заҳро уша вақтдаги золим ҳокимлариниг зулм истибдоди ҳамда падари бузургворларининг вафотидан кейин дучор бўлган  ранж ва қайғу натижасида /айрим ривоятларга кўра ҳижрий- қамарий 11 чи йил жимодиюлаввал ойининг 13 куни ва бошқа ривоятларга қараганда жимодиюссоний ойининг 3 санасида/  18 ёшида шаҳид бўлдилар.

Эрон телерадиокомпанияси ҳам ушбу қайғули сана муносабатида барча мумин-мусулмонларга ҳамдардлик билдиради.