Иброҳим Раисий: Эрон ва Россиянинг минтақадаги ҳамкорликлари хавфсизлик омилидир
Эрон президенти Теҳрон ва Москва ўртасидаги ўзаро ҳамкорликлар, хавфсизликни мустаҳкамлайди ва минтақада бир ёқлама сиёсатларни олдини олади деб айтди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий, Теҳрондан Москвага йўл олганидан олдин Теҳроннинг Меҳробод аэпоротида бу ташриф Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан амалга оширилиб, минтақавий дипломатияни ривожлантиришга қаратилган деб таъкидлади.
Иброҳим Раисий ўз сўзларида, Эрон барча қўшнилари билан турли соҳаларда иқтисодий ва сиёсий алоқаларга эгадир ва Россия билан айниқса ўта яқин муносабатларни ўрнатган деб таъкидлади.
Иброиҳм Раисий шунингдек Эрон мустақил, қудратли ва минтақадаги таъсирчан ва нуфузли мамлакатдир ва Россия ҳам муҳим, қудратли ва аҳамияли мамлакат ҳисобланади деб аниқлик киритди.
Эрон президенти иккита нуфузли, қудратли ва муҳим давлат ўртасидаги мулоқот минтақа хавфсизлиги, иқтисодий алоқалар ва минтақани савдо иқтисодий алоқаларига катта таъсир ўтказиши мумкин деб аниқлик киритди.
Эрон ва Россия федерацияси Шанхай каби минтақадаги мавжуд сиёсий ва иқтисодий ташкилотларга аъзодир деб баён этди Раисий.
Иброҳим Раисий ўз сўзларида, Россия Евроосиёда муҳим ва ҳал қилувчи ролга эга ва Эроннинг бу йўналишдаги ҳамкорлиги савдо-иқтисодий қадамларни илгари суришда самарали бўлиши мумкин.
"Биз Россия билан қўшма манфаатга эгамиз ва бу муносабат ва қўшма манфаатлар хавфсизликни кучайтиради ва минтақада бир ёқлама сиёсатларни олдини олади деб қайд этди Эрон президенти.
Эрон ислом республикаси президенти ва уни ҳамроҳлик қилган делегация бугун Москвага бордилар.
Эрон президенти ва уни ҳамроҳик қилган делегацияни Москвада Россия энергетика вазири ва Эрон ва Россия дўстлик комиссияси раиси Николай Шулгинов кутиб олди.