Январ 23, 2022 12:48 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти туркиялик ҳамкасби билан телефон суҳбатида: Эрон Туркия билан ҳамкоркликда узоқ муддатли қарашга эга
    Эрон президенти туркиялик ҳамкасби билан телефон суҳбатида: Эрон Туркия билан ҳамкоркликда узоқ муддатли қарашга эга

Кеча Эрон президенти Иброҳим Раисий туркиялик ҳакакасби Ражаб Тойиб Эрдуған билан телефон орқали суҳбатида Эрон ҳукумати муносабатлар ва ҳамкорлик борасида узоқ муддатли ва кенг қамровли нуқтаи назарга эга деб айтди.

Иброҳим Раисий  телефон орқали бу суҳбатида икки томонлама ва минтақвий соҳаларда Теҳрон ва Анқара алоқалари ва ҳамкорликларини кенгайтириш потенсиалига тўхталиб, Эрон  давлати Анқара билан стратегик ҳамкорликларни режалаштиришни маъқуллайди деб қўшимча қилди.

Эрон президенти ўз сўзларида  минтақанинг турли ҳудудларида барқарор хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашнинг ягона йўли сифатида мамлакатлар суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш зарурлигини таъкидлади.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған ҳам телефон орқали бу суҳбатда  Туркия ҳукумати Эрон билан алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида турли иқтисодий ҳамкорликлар рўйхатини тайёрланганини маълум қилиб, тез орада Теҳронга ташриф буюришдан манфаатдор эканлигини билдирди.

Туркия президенти Эроннинг Туркияга энергетика етказиб беришни давом эттириши зарурлигини таъкидлаб, Анқара Теҳронни ишончли энергия етказиб беруви шериги сифатида билади ва Теҳрон билан ҳамкорликларни кенгайтиришга интилади деб маълум қилди.

Ражаб Тойиб Эрдуған  шунингдек  Эрон президентини  Москвага уюштирган сўнги ташрифи а рссия презинет иВадимр Путин билан учрашганига ҳам ишора қилиб,  ушбу сафарнинг натижалари ва ютуқлари тез орада турли минтақлардаа ҳам намоён бўлишига умид қилди.

Туркия президенти суҳбат якунида  Анқара давлатини  минтақада хавфсизликни таъминлашда Эронни қўллаб-қувватлашишини таъкидлади.

 

Ёрлиқ