Иброҳим Раисий: биринчи санкциялар бекор қилинганида ҳар қандай келишувга эршишиш мумкин
Эрон президенти ўз сўзларида томонлар Эрон халқига қарши золимона санкцияларни бекор қилишга тайёр бўлса ҳар қандай келишувга жой бор дея айтди.
Сайид Иброҳим Раисий кеча жонли эфирда бўлиб ўтган теледастурда барча ташрифлар ва турли давлатлар расмийлари билан учрашиш маҳсули мамлакат манфаатларини таъминлаш ва барча соҳаларда тараққиёт бўлиши керкаклигини баён этиб, мувафаққиятга эришмаган ҳолда қувонч ва табассум қилиш миллат фойдасига бўлмаганини ҳам эслатиб, агар бошқа томон жорий музокараларда Эрон халқига қарши қўлланган шафқастсиз санкцияларни бекор қилишга тайёр бўлса келишув учун жой бор деб эълон қилди.
Эрон ислом республикаси президенти Вена музокаралари қандай давом этмоқда ва АҚШ томони билвосита музокараларни ўтказишни таклиф қилса Эрон қандай позиция тутади деган саволга жавобан, бу таклифлар муддатлардан бери илгари сурилмоқда аммо ҳозиргача АҚШ билан музокара ўтказилмаган деб қўшимча қилди.
Иброҳим Раисий шунингдек унинг ҳукумати бутун дунё мамлакатлари билан алоқада бўлганини таъкидлаб, биз билан муносаатда бўлишни истайдиган дунёнинг турли мамлакатлари балан алоқа ўрнатиш сиёсатини давом эттирамиз, аммо биз билан тўқнаш келмоқчи давлатларга табиий равишда қаршилик кўрсатилади деб изоҳлади.