Эрон дунёдаги энг йирик пўлат ишлаб чиқарувчи давлат рейтингида 10-ўринни эгаллади
(last modified Mon, 14 Feb 2022 05:35:34 GMT )
феврал 14, 2022 10:35 Asia/Tashkent
  • Эрон дунёдаги энг йирик пўлат ишлаб чиқарувчи давлат рейтингида 10-ўринни эгаллади
    Эрон дунёдаги энг йирик пўлат ишлаб чиқарувчи давлат рейтингида 10-ўринни эгаллади

Эрон Ислом Жумҳурияти 28,5 миллион тонна ишлаб чиқариш билан ҳамон дунёдаги энг йирик пўлат ишлаб чиқарувчи ўнинчи давлат ҳисобланади.

Бутунжаҳон пўлат ассоциациясининг 2021 йил январ ойи бошидан декабр ойи охиригача ишлаб чиқариш билан боғлиқ сўнгги ҳисоботига кўра, Хитой 1 миллиард 32 миллион 800 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш билан дунёда биринчи ўринни эгаллади. 

Ундан кейин 118 миллион 100 минг тонна хом пўлат билан Ҳиндистон, 96 миллион 300 минг тонна билан Япония, 86 миллион тонна билан АҚШ ва 76 миллион тонна билан Россия бешинчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, Жанубий Корея 70 миллион 600 минг, Туркия 40 миллион 400 минг тонна, Германия 40 миллион 100 минг тонна, Бразилия 36 миллион тонна хом пўлат ишлаб чиқариш ва Эрон 28 миллион 500 минг тонна ишлаб чиқариш билан олтинчи ўринни эгаллади.Улар дунёнинг тонна хом пўлат ишлаб чиқариш бўйича олтинчидан ўнинчигача ўринларини эгаллашди.

Дунё пўлат ишлаб чиқарувчилари, шунингдек, 2021 йил январ ойи бошидан декабр ойи охиригача 1,911 миллиард 900 минг тонна хом пўлат ишлаб чиқарди, бу 2020 йилга нисбатан 3,6 фоизга ўсишни кўрсатади.

Эроннинг 15 нафар олимлари дунёдаги энг яхши тадқиқотчилар орасида жой олди

Ёрлиқ