Амир Абдуллоҳиён: Келишувга эришиш Ғарбнинг масъулиятли хатти-ҳаракатларига боғлиқ
(last modified Wed, 16 Feb 2022 05:55:13 GMT )
феврал 16, 2022 10:55 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллоҳиён: Келишувга эришиш Ғарбнинг масъулиятли хатти-ҳаракатларига боғлиқ
    Амир Абдуллоҳиён: Келишувга эришиш Ғарбнинг масъулиятли хатти-ҳаракатларига боғлиқ

Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазири сешанба куни кечқурун Твиттерда Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича масъул Жозеф Боррелл билан телефон суҳбатига ишора қилиб, Эрон томонининг ташаббуслари Венада музокаларда инобатга олинган, бироқ якуний келишув эришиш учун ғарб томонининг "масъулиятли хатти-ҳаракат" керак эканлигини таъкидлади.

Венадаги музокаралар Эрон музокарачилар гуруҳининг ташаббуслари туфайли маълум ютуқларга эришди. Аммо Ғарб делегациясиларининг, хусусан, Жо Байден ҳукуматининг АҚШ собиқ маъмуриятининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари учун компенсация тўлашни ва максимал босим кампаниясини тўхташни истамаслиги мамлакатнинг ядровий битимга қайтиши ва мулоқот жараёнини узайтиришдаги жиддийлигини шубҳа остига қўйди.

Иран Пресс хабарига кўра, Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-Абдуллоҳиён ўзининг Тwиттеръдаги саҳифасида Европа Иттифоқи ташқи сиёсат бўйича масъули Жозеп Боррел билан Вена музокараларининг сўнгги ҳолати юзасидан маслаҳатлашганини айтиб,  қўшимча қилди: Эроннинг қизил чизиқларига риоя қилиш Теҳрон учун муҳим

Амир Абдуллоҳиён яна шундай деган:Музокаралар жараёни олдинга силжимоқда, бироқ томонлар олдида баъзи муҳим масалалар турибди.

Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазири сешанба куни Твиттер саҳифасида Британия Ташқи ишлар вазири Лиз Трусс билан телефон суҳбатига ишора қилиб, агар Ғарб реалист бўлса, Венада яхши келишувга эришиш мумкинлигини таъкидлади.

Эрон Ислом Жумҳурияти масъулиятли давлат сифатида  АҚШ ядровий битимни бузганини инобатга олиб, айнан Вашингтон санкцияларни олиб ташлаш билан келишувга қайтиши кераклигини ва АҚШнинг мажбуриятларни бажариш кафолатини синаб кўриш кераклигини бир неча бор эълон қилган.

Амир Абдуллоҳиён: Ғарбнинг аниқ ва реал ҳаракатларисиз музокараларда олға силжиб бўлмайди

Ёрлиқ